«ASAKA YOG» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича БИЛДИРИШНОМА

Ҳурматли акциядор ! «ASAKA YOG» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2015 йил 12 июн куни соат 10-00 да жамиятнинг Асака шахар Карвонсарой кучаси 5-уйда жойлашган биносида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади. КУН ТАРТИБИ : 1. Жамият Кузатув Кенгашининг 2014 йилдаги фаолияти юзасидан Кузатув Кенгаши раисининг ҳисоботи. 2. Жамият бошқарувининг 2014 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи. 3. Жамиятнинг 2014 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш. 4. Жамият тафтиш комиссияси ҳисоботи, 2014 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан берилган хулосасини тасдиқлаш. 5. Жамиятнинг 2014 йил молиявий натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш. 6. 2015 йил учун жамиятнинг аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига туланадиган хақининг энг куп миқдорини белгилаш. 7. 2013 йил якуни бўйича жамият соф фойдаси тақсимоти. 8. Жамият низом фондини оширишни тасдиклаш. 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли Фармони ижроси бўйича: - акциядорлик жамиятларининг наъмунавий ташкилий тузилмаси асосида жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; - акциядорлик жамияти ижро органи рахбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, хорижий менеджерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинишини тасдиқлаш. 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4720-сонли Фармон талаблари асосида хамда низом фондини оширилиши муносабати билан жамиятни Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш. 11. Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш. 12. Жамият тафтиш комиссиясини қайта сайлаш. Акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун Ўзингиз билан шаҳсингизни тасдиқловчи хужжатлар билан келишингизни, вакиллар, жумладан, хуқуқий шаҳслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шаҳслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз. Умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар), маълумотлар билан акциядорлар жамият ва кузатув кенгашидан олиниши мумкин (манзил: Асака шахар Карвонсарой кучаси 5-уй) Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши хақида ҳабар бериш учун акциядорлар реестри- 2015 йил 01 июн ҳолатига ёпилади. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри – 2015 йил 08 июн ҳолатига тузилади. Реестр ёпишга карор килган орган: Кузатув кенгаши. Кузатув кенгаши.