АЖ томонидан муомалага чиқарилган жами 4313130 дона оддий акциялар тўла жойлаштирилган.

«Asaka yog’»акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиш
Б А Ё Н И

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши 2017 йил 19 сентябрь куни жамият мажлислар хонасида ўтказилди (Манзил: Андижон вилояти Асака тумани, Каравонсарой кўчаси, 5 уй.).

АЖ томонидан муомалага чиқарилган жами 4313130 дона оддий акциялар тўла жойлаштирилган.

Жамият кузатув кенгаши раиси Б.Рузматов сўз олиб, акциядорларнинг навбатдан ташкари утказилаётган умумий йиғилишини харакатдаги конунчиликлар билан белгиланган тартиблар асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида йиғилиш регламентини белгилаб олиш, йиғилиш раиси, котиби ҳамда йиғилиш ваколатини аниқлаш ва овоз бериш якунларини санаб чиқариш учун саноқ комиссияси аъзоларини сайлаб олиш кераклигини билдириб, кун тартибидаги масалалар бўйича сўзга чиқувчи шахсларга 10 минутдан вақт беришни хамда саволлар мавжуд бўлса барча маърузачиларнинг маърузасидан сўнг беришни, шунингдек, йиғилиш раёсатига А.Дияров, А.Алиев ва Б.Рузматовларни, йиғилиш раислигига Б.Рузматовни, йиғилиш котиблигига О.Абубакировани, саноқ комиссиясига 3 киши яъни Ш.Усманов, А.Назаров ва У.Сулеймановлар номзодларини таклиф этди.
Ушбу таклифлар овозга қўйилди ва йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган овозларга асосан, бир овоздан тасдиқланди.
Йиғилиш раёсатини ўз ўринларини эгаллаш ва саноқ комиссия аъзоларига йиғилиш ваколатини аниқлаш сўралди.
Санок комиссияси аъзоларининг ҳисоботи якунига кўра, жамиятнинг жами муомалага чиқарилган акцияларининг сони 4313130 дона бўлиб, умумий йиғилишда иштирок этиш учун тузилган акциядорларни қайд этиш рўйхатига кўра, акциядорларни қайд этиш якуни бўйича жами 22 нафар акциядор ўзларининг ихтиёридаги 3670410 дона оддий овозга эга акциялари билан рўйхатдан ўтган. Умумий йиғилишнинг ваколати (кворуми) 85.1 фоизни ташкил этади.
Юкоридагиларга хамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида белгиланган ваколат (кворум) мавжудлиги муносабати билан, умумий йиғилишн очиқ деб эълон қилинди.
Йигилиш раиси Б.Рузматов сўзини давом эттириб, акциядорларнинг навбатдан ташкари йиғилиши кун тартиби билан акциядорларни таништирди.

КУН ТАРТИБИ

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш” тугрисидаги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли хамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамииятининг 2017 йил 27 июль кунги № 7/10-сонли бошқарув қарорларига асосан «Asaka yog’» АЖ ичида «Илмий-техник маркази» ташкил этиш ;
- Жамиятнинг Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш

Йигилиш раиси Б.Рузматов кун тартибидаги масалалар бўйича сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК 2832-сонли карорига хамда 2017 йил 24 июлдаги «Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК 2832-сонли карорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тугрисида»ги ПҚ-3144-сонли қарорига асосан “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамиятининг таркибига кирувчи ёг-мой корхоналари кошида  соя экинини етиштириш, агро-технологиясини такомиллаштириш, махаллий ва уруғчиликни ривожлан-тириш, илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, хорижий соя навларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори хосилдорлик навларини махаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори хосил олинишига  эришиш мақсадида соя уруғчилиги, селекцияси, агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш буйича илмий-техник марказлари фаолиятини  ташкил этиш белгиланганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республика Президентининг юкоридаги карорлари ижросини таъминлаш максадида «Узпахтаёг» акциядорлик жамияти бошкаруви томонидан 2017 йил 27 июль кунги № 7/10-сонли бошқарув қарори кабул килинган булиб, ушбу карорга асосан  “Asaka yog’” АЖ кошида соя экинини етиштиришнинг илгор агро-технологиясини такомиллаштириш, махаллий мухитга мос келадиган уруғчиликни ривожлантириш, илғор фан-техника ютуқларини жорий этган холда хорижий соя навларини турли  тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори хосилдорлик навларини махаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори хосил олинишига  эришиш мақсадида соя уруғчилиги, селекцияси, агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш буйича илмий-техник маркази ташкил этиш хамда жамият Низомига ва ташкилий тузилмасига тегишли узгартириш ва кушимчалар киритилишини таъминлаш юзасидан тегишли топшириклар берилганлигини таъкидлаб, жамият Низомига ва ташкилий тузилмасига киритилаётган узгартириш ва кушимчалар матни билан йигилиш катнашчиларни таништирди.
Муҳокамалардан сўнг кун тартибидаги масалалар овозга қуйилди.
Овоз бериш натижалари:
1 масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш” тугрисидаги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли хамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамииятининг 2017 йил 27 июль кунги № 7/10-сонли бошқарув қарорларига асосан «Asaka yog’» АЖ ичида «Илмий-техник маркази» ташкил этиш
Ёклаб:- 3670410 дона акциялар ёки 100 фоиз; Қаршилар:-йуқ,  Бетарафлар:-йўқ.

2 масала - Жамиятнинг Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.
Ёклаб:- 3670410дона акциялар ёки 100 фоиз; Қаршилар:-йуқ,  Бетарафлар:-йўқ.

3 масала - Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш
Ёклаб:- 3670410 дона акциялар ёки 100 фоиз; Қаршилар:-йуқ,  Бетарафлар:-йўқ.

Кун тартибидаги масалалар бўйича йиғилиш раиси Б.Рузматов, саноқ комиссиясининг овоз бериш натижалари бўйича  баённомасини ўқиб эшиттирди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши
Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш” тугрисидаги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли хамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамииятининг 2017 йил 27 июль кунги № 7/10-сонли бошқарув қарорларига асосан «Asaka yog’» АЖ да «Илмий-техник маркази» ташкил этилсин.
2. Жамиятнинг харакатдаги уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар  матни тасдиқлансин.
3. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4.Мазкур йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича тегишли маълумотлар жамиятнинг корпоратив веб сайти ҳамда ваколатли давлат органининг веб сайтига жойлаштирилсин. Шунингдек, жамиятнинг харакатдаги уставига кириталётган қўшимча ва ўзгартиришлари белгиланган тартиблар асосида давлат рўйхатидан ўтказилсин.
5.Ушбу умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларни ижро этиш вазифаси жамият раиси А.Алиевга, назорати жамият кузатув кенгашига юклатилсин.

 

Йиғилиш раиси                   _____________      Б.Рузматов

Йиғилиш котиби                 _____________     О.Абубакирова

 

 

Баён тузилган сана:
23.09.2017 йил