Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов Эълон қилади!

«Asaka yog’» акциядорлик жамияти корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади. Танловда “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар сирасига кирувчи мустақил ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этишни ҳоҳловчи ташкилотлар 2018 йилнинг
16 апрелига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
ташкилот ҳақида қисқача маълумот;
корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун хизмат нархи ва шартлари кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиши тўғрисида иштирокчининг таклифи;
давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;
жамият қорпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари.
Қўшимча маълумотлар қуйидаги телефонлар орқали олиниши мумкин:
Тел.:(374) 233-14-74, Факс.: (374) 233-14-74
Электрон почта: asaka-yog@mail.ru.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси 5 уй