Акциядорларининг навбат ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 12 май куни соат 10-00 да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.

«Asaka yog’»  aksiyadorlik jamiyati
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбат ташқари умумий  йиғилиши 2018 йил 12 май куни соат 10-00 да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

-Жамият акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
-Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-Жамият бошқаруви раисининг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
-Жамият ижроия органи раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва меҳнат шартномасини тасдиқлаш.
-Жамиятнинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
-Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
-Жамиятнинг 2018 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
-2017 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
-Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда  тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш;
-Жамият кузатув кенгашининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
-Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
-Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
-“Идрок” МЧЖ томонидан 2017 йил бўйича жамиятда Корпоратив норматив хужжатлар ижросини бахолаш юзасидан берилган хулосаси тўғрисида.
- Жамият Низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Жамиятнинг ички корпоратив ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2018 йил 24 апрель ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 7 май ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 24.04.2018 йил
Маълумот олиш учун тел № 0(374) 233-14-74, (93) 691-77-20.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.
Кузатув кенгаши.