Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 11 февраль куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.

«Asaka yog’» aksiyadorlik jamiyati
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 11 февраль куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси 5 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
1.«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2.Санок комиссияси таркибини тасдиқлаш.
3.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
4.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси 5 уй)
Акциядорлар реестри, акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2019 йил 28 январь ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун 2019 йил 5 февраль куни ҳолатларига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 28.01.2019 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-15-90, 237-54-53.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.
Кузатув кенгаши.