Хурматли акциядорлар! «Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 22 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.

«Asaka yog’»  aksiyadorlik jamiyati
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий  йиғилиши 2019 йил 22 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
-жамият акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-жамият бошқаруви раисининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2018 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2019 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
-2018 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдаси  тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш;
-жамият кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси)ни сайлаш;
-жамият 2019 йил “Бизнес режаси”ни тасдиклаш;
-жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
-жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
-2018 йилда жамиятда Корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан “Идрок” МЧЖ томонидан берилган хулосаси тўғрисида;
-Жамият Уставининг янги тахрири, “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги ҳамда “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ички корпоратив низомларининг янги таҳрирларини тасдиқлаш.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2019 йил 24 май ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 18 июнь ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 24.05.2019
Маълумот олиш учун тел № (998)74-233-14-74, (998)90-211-58-43.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.
Кузатув кенгаши.