«Asaka yog’» АЖ кузатув кенгаши жамият ижроия органи раҳбари лавозимига танлов эълон қилади.

Э Ъ Л О Н

 “Акциядорлик жамиятлари акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президетининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Asaka yog’» АЖ кузатув кенгаши жамият ижроия органи раҳбари лавозимига танлов эълон қилади.
Харакатдаги қонунчиликлар билан белгиланган тартиблар асосида ижроия органи раҳбари лавозимига номзодларни киритиши ваколатига эга бўлган акциядорлар, хорижий менеджерлар, вазирлик ва бошқа шахсларлар «Asaka yog’» ижроия органи раҳбари лавозимига номзодлар бўйича ҳужжатларни 2019 йил 04 октябрдан 23 октябрь куни соат 18-00 га қадар “Жамият ижроия органи раҳбари лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида”ги Регламентига асосан  киритишлари мумкин.
Номзодлар бўйича таклифлар ёзма ва электрон кўринишида 2019 йил 23 октябрь кунига қадар «Asaka yog’» АЖ жойлашган манзилда яъни Андижон вилоят,           Асака шаҳар, Карвонсарой кўчаси 5-уй ёки жамиятнинг asaka-yog@mail.ru. эл.почтаси орқали қабул қилинади.
Маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (0374) 232-32-04, +99890 525-01-72.
Танловда иштирок этиш муддатлари 04.10.2019 йилдан 23.10.2019 йилга қадар.
Танлов ўтказиш усули: Очиқ танлов ўтказиш.