Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 27 октябрь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.

«Asaka yog’»  aksiyadorlik jamiyati
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий  йиғилиши    2020 йил 27 октябрь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

- умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
- саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-“Капитал банк” дан 18 ой муддатга, йиллик 10 фоизли, 3,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
- кредит таъминоти учун жамият мол-мулкларини гаров қўйиш тўғрисида;
- жамият балансидаги асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2020 йил 2 октябрь ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 23 октябрь ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 02.10.2020
Маълумот олиш учун тел № (074) 232-32-04, +(998) 90-211-58-43.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.

 

Кузатув кенгаши.