Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 16 апрель куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади

 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий  йиғилиши    2021 йил 16 апрель куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
-акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин.
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2021 йил 26 март ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 12 апрель ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 26.03.2021
Маълумот олиш учун тел№ +998 93 241 81 87.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.

Кузатув кенгаши.