Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 12 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади

«Asaka yog’»  aksiyadorlik jamiyati
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий  йиғилиши     2021 йил 12 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
-акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-жамият бошқаруви раисининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2021 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
-2020 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси)ни тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2021 йил учун “Бизнес режаси”ни тасдиклаш;
-жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
-жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
-жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ва баҳолаш якунлари бўйича бошқарув тизими самарадорлигини ошириш юзасидан берилган тавсиялар тўғрисида;
-акциядорлик жамиятининг жорий фаолиятидаги битимларни тузилиши тўғрисида;
-жамиятнинг янги тахрирдаги низомини тасдиқлаш;
-жамиятнинг янги тахрирдаги ички низомларини тасдиқлаш.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2021 йил 18 май ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 8 июнь ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 18.06.2021
Маълумот олиш учун тел №  (94) 241-81-87.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.

Кузатув кенгаши.