«ASAKA YOG» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича БИЛДИРИШНОМА

          «ASAKA YOG» акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2016 йил 25 июн куни соат 10-00 да жамиятнинг Асака шахар Карвонсарой кучаси 5-уйда жойлашган биносида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.

КУН ТАРТИБИ :

1.Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2.Санок комиссияси таркибини тасдиқлаш;
3.Жамият бошқаруви раисининг 2015 молия-хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
4.2015 молия-хўжалик йили фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
5.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
6.Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан, аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқланган аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
7.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
8.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
9.Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ва уни тўлаш тартибини белгилаш;
10.Жамият кузатув кенгашининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
11.Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;  
12.Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
13.Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссия аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ўрнини қоплаш бўйича тўловларнинг миқдорини белгилаш;
14.Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекс”ини жорий этиш тўғрисида;
15.Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш;
16.Жамиятнинг “Умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги “Ижро органи тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги ва “Ички аудит тўғрисида”ги ички низомларининг янги тахририни тасдиқлаш;
17.Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “”Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида”ги, “Корпоратив маслаҳатчи тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органининг аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низомларини қабул қилиш.

Акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун Ўзингиз билан шаҳсингизни тасдиқловчи хужжатлар билан келишингизни, вакиллар, жумладан, хуқуқий шаҳслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шаҳслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар), маълумотлар билан акциядорлар жамият ва кузатув кенгашидан олиниши мумкин (манзил: Асака шахар Карвонсарой кучаси 5-уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши хақида ҳабар бериш учун акциядорлар реестри - 2016 йил 15 июн ҳолатига ёпилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри – 2016 йил 21 июн ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга карор килган орган:  Кузатув кенгаши.
                                                                                                     Кузатув кенгаши.