Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 3-февраль куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.

«Asaka yog’»  aksiyadorlik jamiyati
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий  йиғилиши 2022 йил 3-февраль куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
-Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
-Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
-“Асака ёғ” акциядорлик жамияти томонидан 18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр қўлланган ҳолда, йиллик 6,5% устама хақи тўлаш шарти билан 4 000 000,00 (тўрт миллион) АҚШ доллари миқдорида “Трастбанк” ХАБ Андижон филиалидан кредит олиш тўғрисида.
-“Трастбанк” ХАБ Андижон филиалидан кредит олиш учун кредит маблағининг таъминоти сифатида “Асака ёғ” акциядорлик жамиятига тегишли Андижон вилояти, Асака шаҳри, Карвонсарой кўча, 5-уй манзилда жойлашган “Асака ёғ” АЖ (кадастр рақами №17:02:01:01:18:0558) бино иншоатлари кўринишидаги кўчмас мулк асосий воситалар ва ишлаб чиқариш ускуналарини гаровга қўйиш тўғрисида.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2022 йил 12-январь ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 28-январь ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 12.01.2022 йил.
Маълумот олиш учун тел № +9998(93) 241-81-87.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.
Кузатув кенгаши.